Янги Ўзбекистонда маънавий уйғониш: олимлар ва талабалар мулоқоти

 

Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетида “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусидаги “Маърифат карвони” илмий-маърифий тарғибот дастури доирасида "Янги Ўзбекистон – янги ренессанс пойдевори" мавзусида илмий-маърифий форум бўлиб ўтди. Унда "Маърифат карвони" тарғибот гуруҳи аъзолари, Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари, талабалари ҳамда вилоятдаги қатор олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

 

Дастлаб Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақида видеолавҳа намойиш этилди. Шундан сўнг, ҳозирги даврда Янги Ўзбекистоннинг маънавий ва маданий янгиланишлари, янги Ренессанс босқичи, бундай илмий-маърифий учрашувларнинг аҳамияти ҳақида гапирилди. 

 

 

Форумга адабиётшунос олим, профессор, Нотиқлик санъати академияси асосчиси Раҳимбой Жуманиёзов модераторлик қилди. Тадбирда сиёсий фанлар доктори, профессор Назрулла Жўраев, тарих фанлари доктори, профессор Шукрулла Умаров, Ислом цивилизацияси маркази катта илмий ходими Абдурасул Яхшибоев сингари олимлар томонидан Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишларининг мазмун-моҳияти, мамлакатимизда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан маърузалар қилинди.