Илм, маърифат ва маданият йўлидаги карвон Бухоро ва Андижонда
Айни кунларда “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусига бағишланган "Маърифат карвони" тарғибот тадбирлари республика бўйлаб давом этмоқда. Зиёлилар гуруҳи Бухоро ва Андижон вилоятларининг турли ҳудудларида бўлиб, тарғибот чиқишлари билан иштирок этмоқда.
Куни кеча бўлиб ўтган тадбирлар доирасида “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори" мавзусида илмий-маърифий форум, “Фаровон ҳаётга илк қадам” лойиҳасига оид учрашув, шунингдек, “Тирик тарих” лойиҳаси доирасида миллий фильмлар намойиши ташкил этилди.
"Маърифат карвони" юртимизда амалга оширилаётган илм-фан, маънавият ва маъданият соҳаларидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида ижтимоий фаоллик кўникмаларини шакллантириш мақсадида ташкил этилди.
Лойиҳа Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар акамияси, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ва бошқа қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилмоқда.
Кўп ўқилган

Ўзбекистонга оид 80 дан ортиқ тарихий артефакт юртимизга қайтарилиши режалаштирилмоқда

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Каъбадан-да улуғ уй ҳақида...
