Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди

 

Ўзбекистон Президенти Фармони билан Бухорода янги Исломий илмий-тадқиқот маркази – Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди. 

 

Марказ директори этиб "Чор Бакр" масжиди имом-хатиби Азизхўжа Иноятов тайинланди.

 

Янги Марказ ислом динининг буюк арбоби, Нақшбандия тариқатининг асосчиси Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари зиёратгоҳи ҳудудида жойлашган.