Қадимги цивилизацияларга саёҳат: "Outdoor Factory" инновацион ғоялари ва таклифлари кўриб чиқилди

"Outdoor Factory" компанияси вакиллари "Исломдан аввалги давр цивилизациялари" экспозицияси бўйича ўз таклифларини билдиришди.

 

"Бу экспозицияда қадимги Сўғд, Бақтрия, Хоразм, Чоч ва Фарғона цивилизациялари, шунингдек, қадимги савдо йўлари бўйича иммерсив шоу, тач-панель ва экспонатларни жойлаштиришга эътибор қаратяпмиз. Ҳар бир бўлимга кирган ташриф буюрувчи ўзини ўша даврга тушиб қолгандек ҳис қилиши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар қиламиз", — деди компания раҳбари Синан Тураман.

 

 

Бу экспозицияда Исломдан аввалги даврда аждодларимиз амалга оширган кашфиётлар, жумладан, қадимги қоятош суратлари, ирригация иншоотлари, қадимги ёзув маданияти, астрономик кузатувлар, қоғоз саноати каби масалалар ўрин олади.

 

 

"Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилаётган мазкур марказнинг очилишига ҳам оз қолмоқда. Хорижнинг нуфузли ҳамкор компаниялари қаторида “Outdoor Factory”нинг борлиги муҳим ва сиз томонингиздан тақдим этилаётган дизайн лойиҳалари такрорланмас. Дунёни ҳайратга соладиган янгиликлар ҳали олдинда. Биз муҳташам тарихга эгамиз ва уни замонавий технологиялар орқали намойиш этиб, ҳар бир ташриф буюрувчини лол қолдиришга ҳаракат қиламиз", — деди марказ директори Фирдавс Абдухолиқов.