Имом Бухорий инновацион музейида буюк муҳаддис ҳаётига оид медиамаҳсулотлар намойиш қилинади
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Имом Бухорий инновацион музейида намойиш қилинадиган медиамаҳсулотлар лойиҳалари тақдимот қилинди. Унда Марказ ходимлари, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий тадқиқот марказлари, Ўзбекистон Кинематография агентлиги мутасаддилари иштирок этди.
Тақдимотда Туркиянинг “Outdor Factory” компанияси ҳамда Кинематография агентлиги ҳамкорлигида Имом Бухорий Инновация музейи экспозицияси учун тайёрланадиган медиамаҳсулотлар концепцияси, унда иштирок этадиган актёрлар, либослар, локациялар намойиш қилинди.
Йиғилишда иштирок этган мутахассислар ушбу медиа-маҳсулотларда Имом Бухорий ҳаёти ва фаолияти, илм йўлида чеккан заҳматлари, ижодий мероси қандай акс эттириб берилиши муҳимлигига эътибор қаратилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Кўп ўқилган

Ўзбекистонга оид 80 дан ортиқ тарихий артефакт юртимизга қайтарилиши режалаштирилмоқда

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Каъбадан-да улуғ уй ҳақида...
