Ҳумоюн Мирзо тасвири туширилган миниатюра нусхаси ИЦМдан ўрин олади
Тарих саҳнасида баъзида биргина расм — бир салтанатнинг руҳий ва сиёсий қудратини, бир нигоҳ — бутун бир замоннинг маъносини ўзида мужассам этади. Ҳиндистон ерида, аммо юрагида темурийлар зарбаси билан урган, ўзлигида бетакрор зийнат яширган Бобурийлар сулоласи шундай бетимсоллардан биридир.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Темур хонадони шаҳзодалари тасвирланган миниатюра нусхаси жой олади.
Бу Мўғул миниатюрасининг энг қадимги маълум намунаси ҳисобланади. Уни санъатшунос Ж.М. Рогерс XVI ва XVII асрларда Ҳиндистонда ривожланган исломий тасвир санъатининг бир кўриниши сифатида таърифлаган. Миниатюра нозик пахта матосига ранглар ва олтин бўёқлар билан ишланган. Сақланиб қолган қисмида боғ павильонида ўтирган, Марказий Осиё услубидаги либос кийган ҳукмдор тасвирланган. Унинг икки ёнида хизматкорлар турибди, у эса рўпарасидаги меҳмон томон юзланмоқда. Унинг икки томонида сарой амалдорлар жойлашган, орқа фонда эса яна хизматкорлар кўринади. Миниатюранинг ҳозир мавжуд бўлмаган олд фонда, эҳтимол, раққосалар ва мусиқачилар томонидан ижро этилаётган сароёна кўнгилочар дастур акс эттирилган бўлган.
Марказий шахс 1508–1556 йилларда яшаган, Бобурийлар сулоласининг иккинчи ҳукмдори Ҳумоюн бўлган тахмин қилинади. Асарнинг яна бир эътиборга молик жиҳати — ундаги юз қиёфаларининг кўпчилиги кейинчалик қайта ишлангани, яъни бошқа Бобурий ҳукмдорларни тасвирлаш учун янгидан бўялганидир. Бу ҳолат миниатюрани оддий портрет сифатидаги ролининг ортига ўтиб, уни генеалогик — яъни сулола тарихини акс эттирувчи визуал ҳужжатга айлантиради. Ҳар бир қиёфа, ҳар бир нигоҳ — ўз замонасининг бир бўлаги, ҳукмдорлар кетма-кетлигининг рамзи сифатида жонланади.
Шу жиҳатлари билан мазкур асар — фақат санъат намунаси эмас, балки тарихий, сиёсий ва маданий баёнот бўлиб хизмат қилади. У бизни фақатгина ўтмиш билан боғламайди, балки Ислом цивилизацияси марказининг қандай қилиб Ҳинд диёрида ўзига хос йўналиш, ўзига хос эстетик олам яратганини кўрсатади.
Кўп ўқилган

Ўзбекистонга оид 80 дан ортиқ тарихий артефакт юртимизга қайтарилиши режалаштирилмоқда

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Каъбадан-да улуғ уй ҳақида...
