“Абу Муин Насафий илмий-маънавий мероси” мультимедиа лойиҳаси яратилади
Мутафаккир олим Абу Муин Насафийнинг бой илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш, уни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Ўзбекистондаги мегалойиҳада кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Ана шундай ташаббуслардан бири сифатида “Абу Муин Насафий илмий-маънавий мероси” мультимедиа лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳа доирасида алломанинг ҳаёти, асарлари ва ғоялари ҳақида видеороликлар, интерактив материаллар ва ҳужжатли фильм тайёрланади. Ушбу материаллар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозицияси таркибига киритилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, Насафийга тегишли қадамжоларни реставрация қилиш, тарихий ҳужжат ва қўлёзмаларни ўрганиш, уларни оммалаштириш бўйича маълумотлар жамланади. Бу фаолият Абу Муин Насафийнинг илмий меросини замонавий усуллар билан ёритиб бериш, ёш авлодни аждодларимиз тафаккур бойлиги билан таништиришга хизмат қилади.
Кўп ўқилган

Ўзбекистонга оид 80 дан ортиқ тарихий артефакт юртимизга қайтарилиши режалаштирилмоқда

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Каъбадан-да улуғ уй ҳақида...
