XVII аср меъморий иншоотлар безаклари семантик тадқиқ қилинади

 

XVII аср хонликлар даврида юртимизда фан ва маданият бир маромда тараққий этиб, меъморчилик ва шаҳарсозлик ҳам анча тараққий этган. Бунда бино ва иншоотларни  қўшимча безаклар,  жимжимадор нақшлар билан пардозлаш ишлари анча тараққий этган.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан ташкил этилган махсус илмий гуруҳ томонидан ўша давр меъморчилик анъаналари чуқур ўрганилмоқда.  Иншоотлар безаклари семантик тадқиқ этилмоқда.

 

«Кўкалдош» мадрасаси Тошкент шаҳридаги ўша даврда яратилган тарихий обидалардан бири саналади. Мадраса 1551—1575-йиллар орасида қуриб ишга туширилган. Унинг кенг ҳовлиси ҳужралар ва очиқ айвонлар билан ўралган. Ҳужралар сони 38 та бўлиб, дастлаб қурилганда мадраса уч қаватдан иборат бўлган.

 

Бош фасад жанубга қараган, дарвозадан кираверишда чапда масжид, ўнгда дарсхона жойлашган. XVIII асрга келиб қаровсиз қолган мадраса карвонсарой сифатида фойдаланилган. 1830—1831 йилларда Тошкент ҳокими Лашкар Бекларбегининг даврида дарсхона ва масжид нураб тўкила бошлаган зангори гумбазлари ва иккинчи қаватнинг ғиштлари кўчириб олиниб, ҳозирги кунда бузилиб кетган Бекларбеги мадрасаси (бозорнинг юқори қисмида)нинг қурилишида ишлатилган. Кейинчалик бино тарихий тадқиқотларга асосланган ҳолда бино қайта тикланиб бугунги кўринишга келган.

 

Айни кунда Низомий номидаги  Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент архитектура  ва қурилиш университети, К.Беҳзод номидаги  Миллий рассомлик ва дизайн институти олимлари томонидан  Кўкалдош мадрасаси пештоқ безакларида англашилган маънолар, турли шакл ва шамойиллар ифодалаган мазмун-моҳият тадқиқ этилмоқда. Тадқиқотлар асосида китоб-альбом ва медиаконтентлар яратилмоқда.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида ушбу маҳсулотлар экспонат сифатида махсус витриналардан жой олади.