Ижтимоий-ахлоқий ва тарбиявий аҳамиятга молик ҳадислар жамланмасининг электрон базаси яратилади

 

Янги Ўзбекистон даврида диний-маънавий меросни асраш, тарғиб қилиш ва замонавий технологиялар орқали жамоатчиликка етказиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ана шундай ташаббуслардан бири сифатида, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ижтимоий-ахлоқий ва тарбиявий аҳамиятга молик ҳадислар жамланмасининг электрон базасини яратиш режалаштирилмоқда.

 

Мазкур лойиҳа доирасида 1500 та ҳадисни ўз ичига олган электрон база шакллантирилади. Унда инсон одоби, оила, муомала маданияти, ҳалоллик, адолат, сабр-тоқат, меҳр-оқибат каби турли мавзуларга оид ҳадислар жамланади.

 

Бу база, айниқса, марказга ташриф буюрувчилар учун катта манба вазифасини ўтайди. Улар ўзларини қизиқтирган мавзулар бўйича ҳадисларни излаб топиш, ўқиш ва таҳлил қилиш имкониятига эга бўладилар. Бу эса ҳадис илмини оммалаштириш, ёш авлодга ислом ахлоқи ва одобларини сингдиришда муҳим роль ўйнайди.