Темурийлар давридаги маданий инқилоб Ўзбекистондаги мегалойиҳада акс эттирилади

 

Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мероси, жумладан, Темурийлар даврининг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш, уларнинг маданий, бадиий ва интеллектуал меросини тўлақонли намойиш этиш мақсадида махсус экспозициялар ташкил этилмоқда. Ушбу экспозицияни мазмунан бойитиш мақсадида кенг кўламли муҳокамалар ўтказилди.

 

 

Экспозицияда намойиш этилиши режалаштирилган контентлар, хусусан, Темурийлар даврининг илк санъат асарлари, архитектура ёдгорликлари ва Иккинчи Ренессанс давридаги маданий инқилобларнинг ҳар бир йўналиши мутахассислар томонидан алоҳида таҳлил қилинди. 

 

Ушбу асарлар ва материаллар ўзининг тарихий маъносини, миллий шон-шарафни, ҳамда уларнинг замонавий бадиий кўринишда шакллантирилишини кўрсатади.

 

 

Шунингдек, ҳар бир контентнинг визуал ва концептуал жиҳатдан уйғунлиги, тарихий асосланганлиги ва ижодий янгиланиши муҳокама этилди. Тарихчилар, санъатшунослар ва археологлар ҳар бир материални атрофлича кўриб чиқиб, унинг ижодий шаклланишида қандай янгиликлар киритилиши мумкинлигини таъкидлашди.