“Олий даражали Имом Бухорий” ва “Имом Бухорий” орденлари ҳақида ҳужжатли фильм тайёрланади
Янги Ўзбекистон даврида миллий қадриятларимиз, буюк алломаларимиз ва уларнинг меросини эъзозлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Айниқса, улуғ муҳаддис Имом Бухорий номи билан боғлиқ ташаббус ва эътирофлар кенг жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинмоқда.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан “Олий даражали Имом Бухорий” ва “Имом Бухорий” орденларининг яратилиш тарихи ҳамда ушбу олий мукофотнинг илк соҳиблари ҳақида ҳужжатли фильм тайёрлаш режалаштирилмоқда. Ушбу фильмда мукофотларнинг жорий этилиш сабаблари, уларнинг жамиятдаги маънавий ва рамзий аҳамияти, шунингдек, уни биринчи бўлиб олган шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти ёритилади.
Ҳужжатли фильм замонавий ахборот технологиялари асосида яратилиши режалаштирилган бўлиб, Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида интерактив шаклда намойиш этилади. Бу эса марказга ташриф буюрувчиларга нафақат тарихий маълумот олиш, балки миллий ғурур ва қадриятларни чуқур ҳис этиш имконини беради.
Кўп ўқилган

Ўзбекистонга оид 80 дан ортиқ тарихий артефакт юртимизга қайтарилиши режалаштирилмоқда

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Каъбадан-да улуғ уй ҳақида...
