CNN ўзбек алломалари ҳақида мақолалар эълон қилди

 

Алгебра фани асосчиси сифатида қайд этилган Хоразмий ҳақида фикр билдирилар экан, унинг "Ал-китоб ал-мухтасар фи ҳисоб ал-жабр ва ал-муқобала” асари математиканинг ривожига қўшган ҳиссаси алоҳида қайд этилади. "Ҳар сафар смартфон ёки компьютердан фойдаланганимизда Муҳаммад ибн Мусо Хоразмийнинг илмий меросига дуч келамиз", дейилади мақолада.

 

 

Нашрнинг таъкидлашича, IX асрнинг атоқли ўзбек олими Фарғоний исломнинг илм-фан тараққий топган Олтин даврига катта ҳисса қўшган. У астрономия, математика ва география фанларида етук мутахассис бўлиб, ҳам фан тарихида, ҳам ислом цивилизациясида ўз ўрнини мустаҳкамлаган

 

 

Абу Райҳон Берунийга таъриф берилар экан, CNN уни дунёни ўлчаган одам сифатида эътироф этади, эришган ютуқлари билан кўплаб замонавий фанларга асос солган буюк олим ўлароқ тан олади. Унинг Ернинг айланиши ҳақидаги гипотезасидан тортиб Ер диаметрини ўлчашгача бўлган асарлари антик давр мероси ва келажакдаги янгиликлар, жумладан, кейинчалик Уйғониш давридаги Европада пайдо бўладиган инновациялар ўртасида кўприк бўлгани таъкидланади

 

 

Абу Али ибн Сино, тиббиётнинг отаси сифатида танилган, "Тиб қонунлари" асари билан машҳур бўлиб, у кўп асрлар давомида Европада ва Шарқда тиббиётнинг асосий қўлланмаси бўлиб хизмат қилган. Шунингдек, у фалсафа соҳасида ҳам асарлар ёзган

 

 

Инсоният азалдан юлдузларга маҳлиё бўлиб келган. Денгизда йўл топишдан тортиб, келажакни башорат қилишгача, осмондаги юлдузлар кўпчиликка йўл кўрсатиб, илҳом манбаи бўлган. 

 

Қадимги ҳукмдорларнинг астрономияга бўлган илоҳий қизиқиши само олами ҳақидаги тасаввурларимизни маълум даражада шакллантирган. Осмон жисмларини ўрганишга салмоқли ҳисса қўшган ана шундай ҳукмдор-астрономлар қаторида Мирзо Улуғбек ҳам бор эди.

 

 

Бу алломаларнинг илмий мероси ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган бўлиб, уларнинг асарлари жаҳон илм-фани тараққиёти йўлида хизмат қилмоқда.