Темурийлар мероси асосида “Иккинчи Ренессанс даври” экспозицияси такомиллаштирилмоқда
Темурийлар тарихи давлат музейида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази "Иккинчи Ренессанс даври" экспозициясининг Темурийлар даври сектори бўйича яратилиши кўзда тутилган лойиҳалар қайта кўриб чиқилди. Унда тарихий ҳақиқат ва илмий изчилликни таъминлаш мақсадида бир қатор муҳим таклифлар илгари сурилди.
Лойиҳа аъзолари томонидан экспозицияни аниқ босқичларга ажратиш, тоифаларнинг ички тартибини қайта кўриб чиқиш, замон руҳини тўла ифодаловчи қўшимчалар киритиш зарурлиги таъкидланди. Айниқса, Темурийлар даврида илм-фан, адабиёт ва санъатнинг равнақ топган босқичларини янада аниқроқ акс эттириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳар бир Темурий шаҳзода ҳукмронлиги даврида фаолият юритган машҳур олим ва адибларнинг ижодини тўғри ва адолатли тақсимлаш, уларнинг тарихий ўрнини ҳаққоний ёритиш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Хусусан, ушбу даврда фаолият кўрсатган асосий сиймолар ким бўлиши кераклиги ҳақида қизғин муҳокамалар бўлиб ўтди.
Мазкур учрашув натижалари асосида экспозицияни янада мазмунли, илмий асосланган ва томошабинга тушунарли шаклда бойитиш режалаштирилмоқда. Бу орқали "Иккинчи Ренессанс" тушунчаси Темурийлар даври мисолида янада чуқурроқ очиб берилади.
Кўп ўқилган

Ўзбекистонга оид 80 дан ортиқ тарихий артефакт юртимизга қайтарилиши режалаштирилмоқда

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Каъбадан-да улуғ уй ҳақида...
