"Oman Observer": Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази — мерос ва билим монументи

Ўмондаги "Oman Observer" нашрида Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан қурилаётган Ислом цивилизацияси маркази ҳақида мақола эълон қилинди. Мақолада марказнинг тарихий аҳамияти, меъморий хусусиятлари ва келажакдаги вазифалари ҳақида батафсил маълумот берилган.
Марказнинг меъморий лойиҳаси машҳур меъмор Абдуқаҳҳор Турдиев томонидан ишлаб чиқилган. У 7,5 гектар майдонни эгаллаб, 42 000 квадрат метрлик уч қаватли бинони ўз ичига олади. Бинонинг марказий гумбази 65 метр баландликда бўлиб, Тошкент шаҳар манзарасига ўзгача кўрк бағишлайди. Кириш эшиклари Қуръон оятлари ва ҳадислар билан безатилган бўлиб, улар илм, бағрикенглик ва ота-оналарга ҳурмат каби қадриятларни тарғиб этади. Асосий кириш эшиги Самарқанддаги Регистон майдонидаги Улуғбек мадрасаси порталига ўхшаш тарзда лойиҳалаштирилган.
Марказнинг асосий мақсадлари орасида Ислом оламида олим ва мутафаккирларнинг илм-фан, маданият ва таълим соҳаларидаги улкан ҳиссаларини ўрганиш ва сақлаш, ёшлар орасида инсонпарварлик, миллий тарихга ҳурмат ва бағрикенгликни тарғиб қилиш, шунингдек, маданиятлараро ва динлараро мулоқотни ривожлантириш каби вазифалар бор. Марказ халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда фаолият юритиши режалаштирилган.
Мақоланинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
https://www.omanobserver.om/article/1169208/features/lifestyle/the-centre-of-islamic-civilisation-in-uzbekistan-a-monument-to-heritage-and-knowledge
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди