Республика бўйлаб 1500 та артефактлар рўйхати шакллантирилди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини бойитиш мақсадида бир қатор Ишчи гуруҳлар томонидан илмий экспедиция ташкил қилиниб, республика бўйлаб ноёб артефактлар аниқланмоқда.
Жумладан, республикамиздаги музей кутубхона фондлари, алоҳида сақланаётган манбалар, ашёлар, коллекциялар, нодир қўлёзмалар ва тошбосма асарларни ўрганиш жараёнида 1500 та артефактларнинг рўйхати шакллантирилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Махсус штабида марказ экспозициясини нодир кўлёзма ва археологик топилмалар, артефактлар билан бойитиш учун 800 дан ортиқ лойиҳалар 3 босқичда амалга оширилади. Айни кунларда биринчи босқич учун 400 га якин лойиҳалар устида Ишчи гуруҳ аьзолари ва илмий ходимлар ишламоқда.



Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа