Термиз ва Работи шаҳарларига виртуал саёҳат қилиш имкони бўлади
Пойтахт марказида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази учун муҳташам бино бунёд этилмоқда. Бинода мукаммал экспозиция барпо этилиши кўзда тутилган.
Бир гуруҳ олимлар томонидан қадимий аҳоли пунктлари ва қалъалари, мажмуалар ҳамда мақбаралар тўпланмоқда.
“Ўзбекистон археология обидалари” каталоги тузилмоқда. Лойиҳа доирасида Ахсикент шаҳарчасининг ўрта асрлар кўриниши, қадимги Сополлитепа ва Жарқўтон шаҳри қурилиши, Қовунчитепа ўрта асарлар қишлоғи 3D график реконструкция қилинади.
Ўрта асрлардаги Термиз ва Работи шаҳарлари ҳам 3D графикда реконструкция қилининиб, ташриф буюруdчиларни ўрта асрларга чорлайди.
Лойиҳа Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти, Самарқанд Археология институти,Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти ва Франция Миллий илмий тадқиқотлар маркази, РФА Моддий маданият институти ҳамкорлигида амалга оширилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбарининг Ўзбекистондаги мегалойиҳа – Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида аждодларимизнинг дунё тамаддунига қўшган ҳиссасини кенг миқёсда кўрсатиб бериш, ёшларимизнинг ана шу буюк тарихий меросга садоқат руҳида тарбиялаш, келгусида бу ноёб замонавий масканда турли илмий муҳокамалар, баҳс-мунозаралар ўтказиш, долзарб ғоя ва кашфиётларни илгари суриш, янги илмий контентлар ишлаб чиқиш учун барча шароитлар яратилиши, унинг маъно-мазмунини янада бойитиш ва такомиллаштириш бўйича берган зарур кўрсатмаларидан келиб чиқиб, марказ экспозициясини мазмунли контентлар, тарихий артефактлар ва муляжлар билан бойитиш мақсадида 2000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижлик олимлар, мутахассислар бирлашган. Жами 800 дан зиёд лойиҳалар ишлаб чиқилиб, 3 босқичда амалга оширилади. Айни пайтда дастлабки босқич бошланган, унда 400 дан ортиқ лойиҳалар устида Илмий кенгаш аъзолари билан маслаҳатлашган ҳолда ишлар жадал олиб бориляпти.
Кўп ўқилган

Ўзбекистонга оид 80 дан ортиқ тарихий артефакт юртимизга қайтарилиши режалаштирилмоқда

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Каъбадан-да улуғ уй ҳақида...
