Ислом цивилизацияси маркази музейи яратилишида халқаро тажриба қўлланилмоқда
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида музей экспозицияларини шакллантиришга қаратилган йирик лойиҳалар, яъни халқаро ҳамкорлар томонидан таклиф этилаётган лойиҳаларга ишланган техник топшириқлар бўйича муҳокама бўлиб ўтди.
Марказ музей экспозициясини шакллантириш бўйича халқаро ҳамкорлар “Sila sveta”, "Planeta 9", "Outdoor Factory", шунингдек, Россия давлат Эрмитаж музейи, Италиянинг "Magister Art" компаниялари томонидан лойиҳалар таклиф этилмоқда. Улар томонидан тақдим этилаётган техник топшириқлар масъул ташкилотлар, Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекцияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бир қатор ташкилотлар вакиллари билан муҳокама қилинди.
Муҳокама давомида Марказ биносининг 2-қаватини мультимедиа тизимлари билан жиҳозлаш, экспозициялар учун аудиоспектакль ва аудиогид тизимини яратиш, музей учун мижозларга хизмат кўрсатиш тизими, жумладан, ташриф буюрувчи транспорт воситалари ва маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш ва яратиш, сканерлаш ҳамда босмахона ускуналари, Реставрация бўлимини ташкил қилиш, Марказ биноси фасад қисмига ишланадиган Шоу меппинг, Марказ боғини яратиш, “Вақт девори” лойиҳасини амалга ошириш каби бир қатор лойиҳаларга эътибор қаратилди.
Кўп ўқилган

Ўзбекистонга оид 80 дан ортиқ тарихий артефакт юртимизга қайтарилиши режалаштирилмоқда

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Каъбадан-да улуғ уй ҳақида...
