Хаттотлик ва китобот санъати мактаблари ташкил этилади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Халқаро хаттотлик ва китобат санъати мактаблари ташкил этилиши муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Унда мактабларни қай тартибда ташкил этиш бўйича таклифлар тингланди. Хаттотларга нафақат хаттотлик санъати, балки, кенг доирада илмлар ҳам берилиши зарурлиги айтиб ўтилди. Бунда Мисрдаги хаттотлик мактабларидан андоза олиш кераклиги, шунингдек мактаб битирувчиларини соҳавий кенг қамровли ишларга жалб қилиш зарурлиги таъкидланди.

— Хаттотлик санъат даражасига кўтарилган катта илм, аслида. Шунинг учун ҳам кишидан уни ўрганиш катта машаққат ва қунт талаб этади. Хаттот ижодкордир. Унга тинч ва ёруғ хона керак. Марказдаги мактаблар ҳам ана шундай сокин ва ёруғ бўлиши шу билан бирга, ўқувчи сиғими ҳам кўп бўлмаслиги керак. Мактабларни ташкил этишда ана шу жиҳатларга аҳамият қаратиляпти, — деди Mарказ илмий ходими, хаттот Нажмиддин Фаёзий.
Дастлабки маълумотларга кўра, мактабнинг умумий дарсхоналари сони 20 та тани ташкил этади. Таҳсил оладиган ўқувчиларнинг ёши эса 12 ёшдан 70 ёшгача бўлиши, аудиторияда жами 8 нафаргача тингловчи иштирок этиши режалаштирилган.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа