"Вақт девори"да ютуқлар ва кашфиётлар акс этади
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясининг барча бўлимларидан “Вақт девори”га ўрин ажратилган. Унинг қуйи қисмида ўша даврда кузатилган ютуқлар, илмий кашфиётлар ёритилади. Юқори қисми учун маҳобатли ранг-тасвир асарлари яратилади.
Хусусан, “Иккинчи Ренессанс даври” экспозициясининг давлатчилик тарихига бағишланган "Вақт девори"да Амир Темур давлатчилиги, унинг даврида рўй берган муҳим ўзгаришлар, темурийлар даврида давлат ва жамият бошқарув тизими, илм-фан ва маданиятнинг ривожланиши, бобурий ҳукмдорлар давридаги воқеалар, тарихий шахслар миниатюра орқали композицияда, шунингдек, давр тарихи солномаси мониторларда намойиш этилади.
Амир Темурнинг ҳокимият устига келишидан бошлаб, Хонликлар даврини сўнггига қадар юртимизда рўй берган ютуқлар ва кашфиётларни акс эттиради. Юқори қисмидан эса шу жараёнларнинг бадиий талқини ўрин олади. Айнан шу даврда юртимизда миниатюра санъати юқори даражада ривожланган.
Таъкидлаш жоизки, кенгайтирилган Илмий кенгаш қарори билан бу даврда кечган жараёнларни мазмун-моҳиятини ўзида мужассамлаштирган миниатюралардан тўплам яратиш, энг нодирларини саралаб олиб, тақдим этишга келишиб олинди.
Кўп ўқилган

Ўзбекистонга оид 80 дан ортиқ тарихий артефакт юртимизга қайтарилиши режалаштирилмоқда

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Каъбадан-да улуғ уй ҳақида...
