1000 та экспонат каталоги тузилди
Марказ ишчи гуруҳи томонидан 1000 та экспонат каталоги яратилди. Уларнинг сонини 2 мингга етказиш режаланган. Бу ҳақида кенгайтирилган Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини музейлаштириш, экспозиция учун нодир артефактлар тўплаш ва уларнинг муляжларини ясаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Таъкидланишича, экспонатлар марказга шунчаки жойлаштирилмайди. Улар учун хориж стандартлари асосида ясалган махсус витриналар ясалади. Ҳозир витриналарга буюртмалар бериш бўйича иш олиб борилмоқда. Бунинг учун аввало, экспонатлар сонини билиш керак. Шу мақсадда Марказ томонидан тузилган Ишчи гуруҳ ёрдамида 1000 та экспонат каталоги яратилди.
— Витриналар танланаётганда экспонатларни сақлаш, намойиш этиш ва кўчириш учун қулай бўлишига аҳамият қаратилмоқда. Витриналарни хорижнинг нуфузли музейларини ускуналар билан таъминлаган номдор компаниялар ясаб бериши режа қилинмоқда. Маҳаллий олимлар витриналарнинг шакли ва ранги бўйича турли фикрлар билдиришяпти. Биз барча фикрларни умумлаштириб, экспозициямиз учун энг муқобилини танлаб оламиз, — деди ИЦМ катта илмий ходими Алишер Эгамов.
Кўп ўқилган

Ўзбекистонга оид 80 дан ортиқ тарихий артефакт юртимизга қайтарилиши режалаштирилмоқда

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Каъбадан-да улуғ уй ҳақида...
