“Ўзбекистон ҳудудидаги қадимги ёзувлар намуналари” лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда

Мазкур лойиҳа орқали исломдан аввалги даврда Ўзбекистон ҳудудида мавжуд бўлган ёзувлар ва уларнинг маданий тараққиётдаги ўрни чуқур ўрганилади ва кенг жамоатчиликка тақдим этилади. Лойиҳанинг биринчи босқичида қадимги ёзувларнинг тарихий-маънавий аҳамияти, уларнинг даврлар кесимидаги ривожланиши, ижтимоий ҳаётдаги роли ва ёзув маданиятининг шаклланиш жараёнига оид маълумотлар тайёрланади.
Экспозиция қисмида эса бу ёзувлар акс этган сопол ва металл буюмлар, ёзувлар битилган ёдгорликлар, уларнинг тасвирлари ва нусхалари жамланиб, намойишга қўйилади. Улар орасида қадимги туркий, суғдий, хоразмий, бақтрия ва бошқа ёзув тизимларига мансуб намуналар бўлиши режалаштирилган. Ислом цивилизацияси маркази томонидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳа миллий ўзликни англаш ҳамда илмий-ижодий фаолиятни рағбатлантириш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа