Марказда навбатдаги лойиҳа: Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит турк” асари

Туркий халқларнинг тилшунослик тарихида муҳим ўрин тутган, Маҳмуд Кошғарий (XI аср) томонидан ёзилган “Девону луғотит турк” асарининг медиалойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Мазкур лойиҳага кўра, асарнинг қўлёзма нусхаси рақамлаштирилади ва кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилади.
Шунингдек, асарнинг ёзилиш тарихи, тузилиши, мазмун-моҳияти ва илмий аҳамиятига бағишланган видеоролик тайёрланади. Бу видеоматериал экспозиция таркибига киритилиб, ташриф буюрувчилар учун интерактив маълумот манбаига айлантирилади.
Маҳмуд Кошғарийнинг ушбу нодир асари туркий тилларнинг қадимий бойлигини, лексик ва грамматик хусусиятларини ўзида мужассам этгани билан алоҳида қадрланади. Шу боис “Девону луғотит турк” медиалойиҳаси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини янада бойитиб, ёш авлодга тил, тарих ва маданиятимиз ҳақида чуқурроқ маълумот беришга хизмат қилади.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа