Амир Темур ва Темурийлар давридаги чолғулар тикланмоқда
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини бойитиш борасида республика бўйлаб Илмий экспедиция гуруҳлари фаолият юритмоқда. Навбатдаги манзил — Андижон вилояти.
Гуруҳ вакиллари моҳир созгар Абдумалик Мадраимов устахонасида бўлиб, соҳибқирон Амир Темур ва Темурийлар даврига оид мусиқий чолғуларнинг намуналари билан танишдилар.
— Тарихда Борбад деган афсонавий созанда ўтган. Миниатюраларда ўша созанданинг исми билан аталадиган чолғу асбоби, яъни Борбад сози акс этганини учратиб қолдик. Хусусан, ҳазрати Мир Алишер Навоийнинг асарларига чизилган миниатюраларда шу чолғу бор экан. Унда сознинг косахонаси ярми теридан бўлганлигини кўрдик. Биз эса уни ёғочдан қилдик. Санкт-Петербургдаги Ўрмон саноати университетида ёғочнинг тебранишини текширадиган аппарат бор экан. Ўша ёққа бориб, бир ойдан ортиқ вақт давомида ёғочнинг тебранишини ўргандим. Юзга яқин дарахтлардан намуналар бор экан. Уларни ўрганиб, тут ёғочидан ясашга қарор қилдик. Жуда муваффақиятли чиқди — дейди Абдумалик Мадраимов.
Камолиддин Беҳзод миниатюраларида акс эттирилган созлар тасвири устанинг бу соҳага қизиқишини янада кучайтирди. Натижада узоқ йиллик меҳнати эвазига “Ғижжаки Бобурий”, “Дилрабо”, “Дилнаво”, “Мерос”, “Хушнаво”, “Қўштор”, “Янги чанг” деб номланган ажойиб чолғу созларни кашф қилди.
Кўп ўқилган

Ўзбекистонга оид 80 дан ортиқ тарихий артефакт юртимизга қайтарилиши режалаштирилмоқда

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Каъбадан-да улуғ уй ҳақида...
