Беҳбудий фаолияти интерактив лойиҳада акс этади
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан жорий йил Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Умуминсоний маданиятнинг етук тарғиботчиси ҳақида марказда қандай ишлар олиб борилмоқда?
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан "Маҳмудхўжа Беҳбудий ва жадидларнинг янги усул мактаби" номли интерактив медиалойиҳа амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
Лойиҳа доирасида Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ижодий ва маърифий фаолияти, у асос солган янги усул мактаблари орқали жорий этилган таълим тизими, шунингдек, унинг миллий илм-фан ва маданият тараққиётидаги ўрни ҳар томонлама тадқиқ этилади. Бу жараёнда илмий-ижодий гуруҳ шакллантирилиб, архив ҳужжатлари ва тарихий манбалар асосида янгича ёндошув билан тайёрланган видеороликлар, медиаконтентлар ҳамда Беҳбудийга тегишли шахсий буюмлар экспозиция орқали кенг жамоатчиликка тақдим этилади.
Лойиҳанинг асосий мақсади бошқа жадидлар қатори Беҳбудийнинг ҳам ўчмас тарихий хизматларини янада намоён қилиш ва танитишдан иборат.
Кўп ўқилган

Ўзбекистонга оид 80 дан ортиқ тарихий артефакт юртимизга қайтарилиши режалаштирилмоқда

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Каъбадан-да улуғ уй ҳақида...
