Ислом цивилизацияси маркази учун янги босқич: Илмий кенгаш йиғилишида муҳим масалалар кўриб чиқилмоқда

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. 

 

Унда Кенгаш аъзолари, Ишчи гуруҳ раҳбари, жумладан, ЎзФА вице-президенти, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти директори, профессор Баҳром Абдуҳалимов, академик Акбар Ҳакимов ҳамда марказ раҳбарияти ва ходимлар иштирок этмоқда. 

 


Илмий кенгаш йиғилиши қизғин муҳокамаларга бой бўлди

 

Илмий кенгаш йиғилишда хориждан олиб келинадиган экспонатлар рўйхати, марказ илмий-инновацион лойиҳалар доирасидаги кино-медиа лойиҳалари тақдимоти, вилоятларга экспозицияларни экспонатлар билан тўлдириш бўйича экспедиция ҳисоботлари ва қатор масалалар кўриб чиқилди.  Шунингдек, “Вақт девори” суратлари концепциясини тасдиқлаш масалалари муҳокама этилди.  

 

 

 

Йиғилишни марказ раҳбари, Илмий кенгаш раиси Фирдавс Абдухолиқов кириш сўзи билан очиб берди.

 

"Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилаётган марказ экспозициясини мазмунли контентлар, тарихий артефактлар ва муляжлар билан бойитишни босқичма-босқич амалга оширяпмиз. Жами 800 дан ортиқ медиа лойиҳаларни амалга оширишга масъул олимлар тинимсиз изланишяпти. Эзгу мақсад йўлида биргаликда иш олиб боряпмиз. Ана шу масъулиятли ишларни амалга оширишда виждонан ёндашишимиз керак”, — деди Фирдавс Абдухолиқов. 

 

Йиғилишда, шунингдек, илмий-инновацион лойиҳаларни тоифалаш масаласида марказ илмий тадқиқотлар бўлими бошлиғи Гулнора Ғаниеванинг маърузаси тингланди.

 

 

"Масъуллардан медиалойиҳаларнинг амалга оширишда аниқлаштириш масалаларига аҳамият қаратиш сўралади. Аниқ рақамлар, аниқ рўйхатлар шакллантирилиши керак. Бугун ишчи гуруҳ йиғилишида моддий ашёларни жамлаш учун ташкил этилган маҳаллий экспедициянинг гуруҳининг вилоятларга сафари, фильмлар суратга олиш ва хориждан келтирилаётган экспонатларни назорат қилиш учун масъуллар белгилаб олинди”, — деди Гулнора Ғаниева. 

 

Шунингдек, кун тартиби доирасида 10 дан ортиқ муҳим масалалар муҳокама қилинди.