Экспедиция давом этади: Бухородан Ислом цивилизацияси марказига 150 дан ортиқ артефакт танлаб олинди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музей экспозициясини бойитиш мақсадида илмий экспедициянинг биринчи ишчи гуруҳи Бухоро давлат музей-қўриқхонаси ва унинг 17 та филиалида тадқиқот ишларини олиб борди.
Ушбу жараёнда “Арк” вилоят ўлкашунослик музейи ҳамда захира фондларидаги нодир экспонатлар пухта ўрганиб чиқилди.
Натижада археология, тўқимачилик, гиламдўзлик, кандакорлик, ёғоч ва ганч ўймакорчилиги, этнография, деҳқончилик ва халқ ҳунармандчилигига оид 150 дан ортиқ тарихий артефакт танлаб олинди. Бу ашёлар орасида сирланган деворий кошинлар ва турли даврларга оид меҳнат қуроллари ҳам бор.
Экспозицияни мазмун жиҳатдан бойитиш мақсадида музей захира фондларидан фан, техника ва жамият тарихига оид фотоматериаллар ҳам танлаб олинди. Атоқли шахслар ҳаётига доир ашёлар — давлат арбоблари, мутафаккирлар, санъат намояндаларига оид экспонатлар ҳам алоҳида ўрганилди.
Ушбу тадқиқотлар жараёнида Бухоро давлат музей-қўриқхонаси илмий ходимлари томонидан катта амалий ва илмий кўмак кўрсатилди. Бу ҳамкорлик Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини янада тарихий ва маданий жиҳатдан бой этишга хизмат қилади.
Кўп ўқилган

Ўзбекистонга оид 80 дан ортиқ тарихий артефакт юртимизга қайтарилиши режалаштирилмоқда

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Каъбадан-да улуғ уй ҳақида...
