Андижондаги экспедиция натижалари: 50 та артефакт саралаб олинди
Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи фондидан Ислом цивилизацияси маркази экспозицияси учун ноёб ашёлар танлаб олинди.
3-илмий экспедиция гуруҳи Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида тадқиқот ишларини олиб борди. Музейнинг 5 та филиали мавжуд бўлиб, 1934 йилда ташкил этилган музейда 160 мингга яқин ашё сақланади, шулардан 482 таси таъмирга муҳтож деб белгиланган.
Экспедиция музей директори Ихтиёр Расулов бошчилигида амалга оширилмоқда. Гуруҳ музей фондидаги ашёларни чуқур ўрганиб, марказ экспозициясига мос келадиган 50 та артефактни саралаб олди. Бу ноёб ашёлар "Исломдан аввалги давр цивилизациялари", "Иккинчи Ренессанс даври", "Ўзбек хонликлари даври", "Ўзбекистон ХХ асрда" даврларига тўғри келади.
Танлаб олинган ушбу ашёлар келгусида Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини мазмунан ва визуал жиҳатдан бойитишда муҳим ўрин тутади. Республика миқёсидаги экспедициялар давомида бошқа ҳудуд музейларида ҳам ушбу йўналишдаги ишлар изчил равишда амалга оширилмоқда.
Кўп ўқилган

Ўзбекистонга оид 80 дан ортиқ тарихий артефакт юртимизга қайтарилиши режалаштирилмоқда

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Каъбадан-да улуғ уй ҳақида...
