“Қутадғу билиг” достони қўлёзмаси факсимиле нусхасини яратиш режалаштирилмоқда
Буюк аллома Юсуф Хос Ҳожиб томонидан ХI асрда ёзилган “Қутадғу билиг” достони маданий меросимизнинг бебаҳо дурдоналаридан биридир. Бугунги кунда ушбу асарнинг нодир қўлёзмаси рақамлаштирилиши ва факсимиле нусхаси тайёрланиши кўзда тутилмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида достоннинг ёзилиш тарихи, тузилиши, мазмуни ва бадиий хусусиятларига оид видеоролик тайёрланади. Унда асарнинг тарихий ва адабий аҳамияти кенг ёритилади. Шунингдек, “Қутадғу билиг”нинг нодир нусхасидан тайёрланадиган факсимиле экспозицияга қўйилади. Бу орқали ташриф буюрувчилар асарни асл ҳолатидагидек кўриш имконига эга бўладилар.
Ушбу ташаббус Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини бойитиш, аждодларимиздан мерос бўлиб қолган илмий ва маданий бойликларни кенг оммага етказиш йўлида муҳим қадам саналади.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа