Оқсарой маҳобати: Ўзбекистондаги мегалойиҳада Амир Темур сектори учун тарихий интерьер ечимлари муҳокамада
Ислом цивилизацияси марказида “Иккинчи Ренессанс” экспозициясининг дизайнига бағишланган навбатдаги муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда экспозиция контенти ва унинг ғоясига мос дизайн ечимлари кўриб чиқилди.
Йиғилишда Туркиянинг “Outdoor Factory” компанияси мутахассислари ҳамда маданий мерос соҳаси вакиллари иштирок этди. Экспозицияда меъморий анъаналар, эстетик тамойиллар ва маънавий рамзларни замонавий дизайн орқали намоён этиш бўйича таклифлар билдирилди.
Шу билан бирга, Амир Темур сектори учун Оқсарой қудратини акс эттирувчи интерьер ечимлари, томошабинда шоҳона муҳит таассуротини уйғотишга қаратилган ғоялар қизғин муҳокама қилинди.
"Амир Темур қудрати рамзларидан бири — Оқсарой бутун маҳобати билан акс эттирилса, Амир Темур секторига кирган томошабин ўзини ушбу саройга киргандек ҳис қилишади", — дейди компания ижрочи директори Синан Тураман.
Экспозиция муҳитини лойиҳалашда тарихий руҳни сақлаш, миллийлик ва замонавийлик уйғунлиги, маърифий муҳит яратишга алоҳида эътибор қаратилгани таъкидланди.
Кўп ўқилган

Ўзбекистонга оид 80 дан ортиқ тарихий артефакт юртимизга қайтарилиши режалаштирилмоқда

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Каъбадан-да улуғ уй ҳақида...
