“Planet 9” компанияси билан Ўзбекистондаги мегалойиҳанинг янги визуал концепциялари кўриб чиқилди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Россиянинг “Planet 9” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Айни пайтда Марказ экспозицияларини бойитиш, контентини кенгайтириш мақсадида бир қатор хорижий мутахассислар, IT компаниялари билан музокаралар олиб борилмоқда.
“Planet 9” компанияси билан Марказ экспозициясидаги “Вақт девори” лойиҳасини амалга ошириш бўйича муҳокама олиб борилди.
Марказ экспозицияси Қуръон зали, Исломгача бўлган давр цивилизациялари, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс, “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс” каби залларни ўз ичига олади. Ҳар бир зал бўйлаб ўтадиган “Вақт девори” композициясида турли даврлардаги ўзгаришлар, маданий юксалиш ва кашфиётлар, турли сулолалар ва ҳукмдорларнинг илм-фан, маданият ривожига қўшган ҳиссаси акс эттирилади.
“Planet 9” компанияси вакиллари онлайн учрашув чоғида “Исломдан аввалги давр”, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс” залларидан ўтадиган “Вақт девори”да акс этадиган мавзулар ҳақида ўз фикрларини билдиришди.
Кўп ўқилган

Ўзбекистонга оид 80 дан ортиқ тарихий артефакт юртимизга қайтарилиши режалаштирилмоқда

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Каъбадан-да улуғ уй ҳақида...
