Темурийлар даври маданий мероси асосида тарихга янгича ёндашув
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида "Иккинчи Ренессанс" экспозицияси бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди. Унда экспозицияда визуал контентларни илмий-тарихий асосда тўлдириш, технологиялар орқали кенг жамоатчиликка етказиш каби вазифалар белгиланди.

Лойиҳа 8 та алоҳида секторга ажратилади. Ҳар бир секторда Темурийлар даврида яшаб ижод этган буюк шахслар, уларнинг илмий мероси ва тарихий хизматлари кенг ёритилади. Лойиҳалар орқали ёш авлодда миллий ифтихор, тарихий хотира ва интеллектуал меросга ҳурмат туйғулари мустаҳкамланади.
Экспозицияда дунёнинг етакчи тажрибалари асосида, тарихни миллий қаҳрамонлар тимсолида тақдим этиш концепцияси илгари сурилди. Бу мақсадда видеороликлар, интерактив хариталар, виртуал саёҳатлар каби медиамаҳсулотлар ишлаб чиқилади.

Ҳар бир тарихий шахс ҳақида илмий-тадқиқот асосидаги контентлар тайёрланиб, экспозиция таркибига киритилади. Мазкур иш режа доирасида ҳар бир лойиҳа босқичма-босқич амалга оширилади. Ҳар бир контент илмий асосланган, технологик ечимлар билан бойитилган ва кенг жамоатчилик учун очиқ шаклда тақдим этилиши кўзда тутилган.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа