Фирдавс Фридунович Абдухаликов
ДИРЕКТОР

Фирдавс Фридунович Абдухолиқов

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори, WOSCU бошқаруви раиси, Ўзбекистон маданий-тарихий меросига бағишланган йирик китоб-альбомлар туркуми муаллифи.

 

Таржимаи ҳол:

Фирдавс Фридунович Абдухолиқов 1963 йил 10 августда Самарқанд шаҳрида туғилган. Отаси томонидан жадид маърифатчиси, ёзувчи Мирзо Қўқонбой Абдухолиқовнинг, онаси томонидан эса саноатчи ва санъат ҳомийси Мирзо Абдулло Бухорийнинг эвараси ҳисобланади.

 

Маълумоти:

·         1980 – Самарқанддаги 16-сонли мактабни тамомлаган.

·         1980–1985 – Самарқанд давлат университетининг филология факультетида таҳсил олиб, бакалавр даражасини олган.

·         2001–2007 – шу университетнинг иқтисодиёт факультетида магистратура босқичини тугатган.

·         2023 – “Ўрта аср Шарқ миниатюрасида тарихий шахслар бадиий талқини” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

 

Меҳнат фаолияти ва лойиҳалар:

 

Университетни тамомлагач, Самарқанд шаҳридаги 33-сонли касб-ҳунар билим юртида ўқитувчи сифатида иш бошлаган.

1987 йилда Самарқанд полиграфия билим юртининг ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимига тайинланган.

1988 йилда Самарқанд вилояти Ёшлар маркази директори вазифасига тайинланиб, бир қатор инновацион лойиҳаларни амалга оширган, хусусан, Республикада илк ёшлар телестудиясини ташкил этган.

1990 йилда мамлакатдаги биринчи нодавлат телерадиокомпания – СТВ (Самарқанд ТВ)ни ташкил этиб, унга раҳбарлик қилган. Компания 1991 йил март ойида эфирга чиқишни бошлаган.

1996 йилда Ўзбекистонда биринчи нодавлат босма оммавий ахборот воситаси – «Даракчи» газетасига асос солган.

1998 йилда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари лавозимига тайинланган.

1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг II чақириқ депутатлигига сайланган.

2002 йилда Тошкент шаҳрида «Пойтахт» ахборот радиосини ташкил этган.

2003 йилда Ўзбекистон нодавлат ОАВларини бирлаштирувчи йирик ташкилот – Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА)ни ташкил этган ва унга раҳбарлик қилган.

2015 йилда Самарқанддаги Регистон меъморий мажмуасида Ўзбекистонда илк лазер шоуси намойишига васийлик ва продюсерлик қилган.

2018 йилда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) бошқаруви раиси этиб сайланган.

2019 йилда «Ўзбеккино» миллий агентлиги бош директори лавозимига тайинланган. Ушбу ташкилот 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигига айлантирилган.

2024 йилда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари этиб тайинланган.

 

 

Илмий фаолияти:

Маданий мерос, эпиграфика, санъатшунослик ва картографияга бағишланган китоблар, илмий мақолалар ҳамда тарихий қўлёзмаларнинг факсимиле нашрлари муаллифи.

 

Китоблар туркуми

«Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» (80 жилд)

«Ўзбекистон обидаларидаги битиклар» (20 жилд)

 

Санъатшунослик ва миниатюра бўйича китоблар

«Монийни «хижолатда қолдирган» Камолиддин Беҳзод»

«Орол ва Аму соҳилларида: қорақалпоқ санъати»

«Ўзбекистон санъати дурдоналари. Кулолчилик»

«Ўзбекистон санъати дурдоналари. Тасвирий санъат»

«Ўзбекистон санъати дурдоналари. Бадиий металл»

«Ўзбекистон санъати дурдоналари. Бадиий тўқимачилик»

«Шарқ миниатюрасида тарихий шахслар»

 

Этнография бўйича китоблар

«Риштон кулолчилиги»

«Асрий анъаналар давомчилари»

 

Картография бўйича китоблар

«Ўзбекистоннинг тарихий-картографик намуналарда акс эттирилиши»

 

Факсимиле нашрлар

Катта Лангар Қуръони

Девони Ҳусайний (Ҳусайн Бойқаро девони)

Равзат-ус-Сафо (Софлик боғи))

Зафарнома

Китоб сувар ал-кавокиб (Қўзғалмас юлдузлар китоби)

Меърожнома

 

Унвон ва мукофотлар

 

Давлат унвонлари

 «Ўзбекистон Республикаси хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони (2011 йил) – оммавий ахборот воситаларидаги кўп йиллик меҳнати ва соҳани ривожлантиришдаги катта хизматлари учун

«Меҳнат шуҳрати» ордени (2018 йил) – иқтисодиёт ва маданият юксалишига, халқ фаровонлиги ошишига, тинчлик ва барқарорлик сақланишига хизмат қилувчи улкан ишлари учун.

 

Халқаро унвонлар

«ВГИК фахрий профессори» унвони (2023 йил) – кино таълимини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва ёш мутахассисларни тайёрлашдаги фаол иштироки учун.

«Жаҳон Сўз академиясининг фахрий академиги» (2024 йил) – дунё мамлакатлари маданиятини сақлаш ва ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун.

 

Халқаро мукофотлар

Ибн Сино халқаро мукофоти (2019 йил) – тиббиёт, маърифат ва таълим соҳасидаги ютуқлари учун

«Қўрқут ота» кинофестивали халқаро мукофоти (2021 йил) – Туркий дунё маданиятига қўшган ҳиссаси учун

«Қўрқут ота» кинофестивали халқаро мукофоти (2023 йил) – Туркий дунё кинематографияси ривожига қўшган ҳиссаси учун

«Турон» халқаро кинофестивали мукофоти (2024 йил) – жаҳон кино санъати ривожига қўшган ҳиссаси учун.

 

Халқаро мукофотлар

«Тожикистон Республикаси кинематография аълочиси» кўкрак нишони (2021 йил) – Марказий Осиёда кинематография соҳасини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун.

Россия Фанлар академиясининг академик Христиан Данилович Френ номидаги медали (2023 йил) – академик шарқшунослик фанини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун.

«ВГИК 100 йиллиги» эсдалик юбилей медали (2023 йил) – олийгоҳ фаолиятида фаол иштирок этганлиги учун.

ТУРКСОЙ медали (2023 йил) – Туркий дунё маданияти ва санъатига қўшган ҳиссаси учун.

ТУРКСОЙ Олтин медали (2024 йил) – Туркий дунё маданияти ва санъатига қўшган улкан ҳиссаси учун.

 

Халқаро фахрий ёрлиқлар ва дипломлар

Беларусь Республикаси Маданият вазирлигининг Фахрий ёрлиғи (2021 йил) – давлатлар ўртасида самарали ҳамкорлик ва муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Фахрий ёрлиғи (2022 йил) – МДҲ давлатларида кинематографияни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун.

Санкт-Петербург Қонунчилик Мажлисининг Фахрий ёрлиғи (2022 йил) – маданият ва санъатни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси, юқори профессионаллик, маърифатпарварлик фаолияти ҳамда эришган ютуқлари учун.

«Евроосиё» халқаро кинофестивалининг Фахрий дипломи (2022 йил) – Евроосиёда фестиваллар ҳаракатини ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси учун.

 

Ҳукумат мукофотлари

«Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони (2000 йил)

«Ўзбекистон мустақиллигининг 10 йиллиги» эсдалик нишони (2001 йил)

«Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йиллиги» эсдалик нишони (2011 йил)

«Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишони (2016 йил)

«Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишони (2017 йил)

«Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони (2021 йил)

«Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони (2022 йил)

 

Ташкилот ва муассасалар тақдим этган мукофотлар

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг «Эҳтиром» мукофоти (2018 йил)

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг «Туризм фидойиси» кўкрак нишони (2021 йил)

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Ўзбекистон Республикаси ИИВга 30 йил» эсдалик нишони (2021 йил)

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг «Ҳамкорлик учун» кўкрак нишони (2022 йил)

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг «Ўзбекистон Фанлар академиясига 80 йил» кўкрак нишони (2024 йил)

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони (2024 йил)

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг «Ҳамкорлик учун» кўкрак нишони (2024 йил) – Бош прокуратура тарихи музейини ташкил этишда кўрсатилган кўмак ва ёрдам учун

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Ҳамкорлик учун» кўкрак нишони (2025 йил)

 

Жамоатчилик мукофотлари

 «Олтин қалам» миллий мукофоти Гран-при совриндори (2011 йил)