Марказий Осиё жаҳон цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган олимлар етишиб чиқишига замин яратган билим ва маърифат дини ислом. Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Хоразмий, Фарғоний, Ибн Сино, Беруний, Мирзо Улуғбек каби буюк мутафаккирларнинг бой меросини асраб-авайлаш ва ўрганиш ислом таълимотини дунёга тарғиб қилишга хизмат қилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017-йил 23-июндаги қарори билан Тошкент шаҳрида ташкил этилган Ислом цивилизацияси маркази фаолияти ҳам ана шу мақсадга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ахборот хизмати Марказ мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, унинг фаолиятини маҳаллий ва хорижий ОАВ да ёритиш билан шуғулланади