Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази учун махсус витриналар Италияда ишлаб чиқарилиши мумкин
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Италиянинг “Magister art” компанияси вакиллари билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқотда Марказ раҳбарияти ва ходимлар ҳамда ушбу компания масъуллари, ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти вакиллари иштирок этди.
Халқаро компания Италиядаги йирик музейлар учун жиҳозлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, жорий йил февраль ойида ушбу мамлакатга амалга оширилган хизмат сафарида дастлабки келишувларга эришилган.
— Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан барпо этилаётган ушбу Марказ лойиҳаларида иштирок этаётганимиздан мамнунмиз. Биз ушбу марказ музейида намойиш қилинадиган экспонатлар рўйхати билан танишиб чиқяпмиз. Тез орада ушбу экспозициялар учун витриналар лойиҳасини Марказ жамоасига тақдим этамиз— деди компания раҳбари Ренато Сапорито.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа