Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази "Карьера куни" меҳнат ярмаркасида иштирок этди

Тошкент давлат Шарқшунослик университетида ўтказилган битирувчи талабалар учун меҳнат ярмаркасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳам иштирок этди.

Марказ вакиллари ярмаркада ўз таклифлари ва ташаббуслари билан фаол иштирок этиб, марказдаги бўш иш ўринлари ҳамда қабул жараёнлари ҳақида талабаларга батафсил маълумот берди.


Ярмарка давомида марказ фаолияти, унинг истиқболли лойиҳалари, ёш мутахассислардан кутиладиган тажриба ва малакалар ҳақида тушунтиришлар берилди. Шу билан бирга, марказдаги иш шароитлари, илмий-ижодий муҳит ва ривожланиш имкониятлари ҳақида ҳам атрофлича фикр алмашилди.


Таъкидлаш жоизки, Ислом цивилизацияси маркази фаолияти талабаларда катта қизиқиш уйғотди. 300 нафардан зиёд битирувчи номзодлар марказ фаолияти билан яқиндан танишиш ва унда ишлаш истагини билдирди.


Меҳнат ярмаркаси ёш мутахассислар билан самарали мулоқот учун муҳим майдонга айланди. Ислом цивилизацияси маркази эса келгусида илм-фан ва маърифат йўлидаги саъй-ҳаракатларини ёш мутахассислар билан янада бойитишни ният қилган.