90 фоизлик натижа: исломдан аввалги давр экспозициясини шакллантириш сўнгги босқичда
🔴 Археологиядан экрангача...
🔴 Ўтмишга саёҳат — келажак технологияларида
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи экспозициясининг “Исломдан аввалги давр” бўлимида нима ишлар бўляпти?

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Исломдан аввалги давр” бўлимида амалга оширилаётган ишлар сарҳисоби юзасидан Франциянинг “Avesta group” дизайн компанияси ва бўлим ишчи гуруҳи вакиллари иштирокида таҳлилий йиғилиш ўтказилди. Унда бўлим экспозициясини мазмунан ва визуал жиҳатдан бойитиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўрт асосий йўналишда тақдим этилди.
1. Контент билан таъминлаш. Илк баҳолашда 60 фоиз деб қайд этилган кўрсаткич янгиланган маълумотларга кўра 80–90 фоизга етгани маълум қилинди.
2. Матнлар тайёрлаш. Ҳозирги кунда 38 та матндан 26 таси тайёр бўлиб, вазифа ижроси кўрсаткичи 60 фоизга етди. Яқин орада бу натижани 90 фоизга етказиш режалаштирилган.
3. Медиа маҳсулотлар. Жами 14 та видеоролик ва қисқа метражли фильмлар бўйича ишлар давом этмоқда. Барча маҳсулотлар бўйича студия ва кинокомпаниялар билан шартномалар имзоланган, сценарийлар экспертлар томонидан маъқулланган.
4. График шакллар. Туркиянинг “Outdoor Factory” компанияси билан ҳамкорликда экспозициянинг тегишли секторларига қўлланиладиган орнаментлар белгилаб олинди. Дизайнерлар уларнинг ранг, жойлашув ва намойиш параметрларини белгилаш устида иш олиб боришмоқда.

Марказ ва “Avesta group” вакиллари таъкидлаганидек, мазкур ишлар “Исломдан аввалги давр” бўлими экспозициясини мазмун ва шакл жиҳатидан тўлиқ бойитишга хизмат қилади.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа