Маданий меросни визуал ва илмий талқинда тақдим этиш қай босқичда?

 

🔴 Таъсирчан тажриба ва илмий ёндашув

 

🔴  "Иккинчи Ренессанс”: тарих ва технология ифодаси


 
  Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази махсус штабида “Иккинчи Ренессанс даври” экспозициясини янада бойитиш ва такомиллаштириш бўйича кенг қамровли муҳокамалар бўлиб ўтди. Учрашувда музей фондига ноёб экспонатлар қўшиш, тарихий ва маданий мерос намуналарини замонавий визуал ва илмий талқинда тақдим этиш масалалари кўриб чиқилди.



 

    Экспозицияни жонли ва таъсирчан кўрсатиш мақсадида замонавий видео ва визуал намойишлар, интерактив технологиялар ҳамда мультимедиа ечимларини жорий этиш бўйича таклифлар билдирилди. Бу ташаббуслар орқали ташриф буюрувчилар нафақат тарихий маълумот, балки чуқур  таассуротга эга бўлишлари кўзда тутилган.



 

— Бугунги муҳокама йиғилишида биз “Иккинчи Ренессанс даври” экспозициясини янада бойитиш, музей фонди учун қимматли ва ноёб экспонатларни жамғариш, уларни тайёрлаш ҳамда олиб келиш жараёнларини атрофлича муҳокама қилдик. Ҳозирлик ишлари ниҳоятда қизғин кечмоқда ва  вазифалар деярли якуний босқичга етиб келди. Энди эса олдимиздаги вазифа – белгиланган режа ва муддатлардан чекинмасдан, янада шижоат билан ҳаракат қилиш. Биз бўшашмаймиз, аксинча, янада катта иштиёқ билан олдинга интиламиз. Чунки ҳар биримиз улкан ғояни амалга ошириш устида иш олиб боряпмиз, — деди Art Craft компанияси директори, визуал экспонатлар бўйича мутахассис Ҳасан Салихов.