Шоир Турди Фароғий адабий меросига илмий назар




    Ўзбек адабиёти тарихида мустаҳкам ўрин эгаллаган буюк шоирлардан бири — Турди Фароғий. Унинг адабий мероси халқимизнинг маънавий бойлиги, шеъриятимизнинг нафосат манбаи ҳисобланади.

 

    “Турди Фароғий адабий мероси” медиалойиҳаси доирасида шоир ҳаёти ва ижоди бўйича илмий ҳамда оммабоп материаллар тайёрланмоқда.

 

    Лойиҳа доирасида Турди Фароғий ҳаёти ва фаолияти акс этган ҳужжатли фильм суратга олиниши белгиланган, шунингдек, тадқиқотчилар ва адабиётшунослар билан суҳбатлар уюштирилиши режалаштирилган.

 

    Бу лойиҳа Ислом цивилизацияси марказининг миллий адабиёт ва маънавиятни кенг тарғиб қилишга қаратилган ишларининг узвий давомидир.

 

    Турди Фароғий ижодий меросини ёш авлодга етказиш, унинг асарлари орқали инсонийлик, бағрикенглик ва миллатпарварлик ғояларини мустаҳкамлаш — лойиҳанинг асосий мақсадидир.