Салжуқийлар даврига оид кўза ЎзИЦМ экспозициясидан ўрин олиши кутилмоқда

Ислом маданиятининг гуллаб-яшнаган даврларидан бири — Салжуқийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида (XI–XIII асрлар) яратилган бетакрор буюмлари орасида ушбу олтин қопламали кумуш кўза алоҳида ўрин тутади. Тахминларга кўра, бу санъат намунаси 1180–1210 йиллар оралиғида Мовароуннаҳр ёки Хуросон ҳудудида ишлаб чиқилган.
Кўза юқори сифатли кумушдан ясалган бўлиб, унинг юзаси ўта нозик ва мураккаб геометрик ҳамда ўсимликсимон нақшлар билан безатилган. Устидаги олтин қоплама эса ушбу буюм нафақат амалий, балки сарой анжумани ёки маросимлар учун мўлжалланган юксак ҳунармандчилик маҳсулоти бўлганини кўрсатади.
Артефактдаги нақшинда нафақат Салжуқийлар услубига хос юксак заргарлик санъати намоён бўлади, балки унинг орқасида давр маданияти, дунёқараши ва ижтимоий муносабатлари ҳам ўз ифодасини топган. Бундай буюмлар элита қатлами ҳаёти, ҳунармандчилик марказлари, савдо йўллари ва ислом цивилизациясидаги эстетик идеаллар ҳақида бебаҳо маълумотлар манбаи саналади.
Айни вақтда ушбу кўза Британия музейида сақланиб, жаҳон жамоатчилигига Ислом санъатининг бетакрор намунаси сифатида тақдим этилмоқда.
Ислом цивилизацияси маркази ушбу ва шунга ўхшаш тарихий артефактлар орқали ўз экспозицияларини бойитиш ҳамда ислом дунёси ҳунармандчилиги ва санъатининг юксак илдизларини тадқиқ этиш, жамоатчиликка етказишда изчил ҳаракат қилмоқда.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа