Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасидан Ислом цивилизацияси маркази кутубхонасига 500 дан ортиқ китоб ҳадя қилинди

Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан Ислом цивилизацияси маркази ўртасидаги самарали ҳамкорлик доирасида муҳим маданий ва маърифий воқеа рўй берди. Марказ кутубхонасига 500 дан ортиқ ноёб ва қимматли китоблар тўплами совға қилинди.
Марказ вакилларининг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига ташрифи чоғида амалга оширилган ушбу китоб тақдимоти кутубхона фондини юртимиз адабиёти, маънавияти ва тарихини акс эттирувчи адабиётлар билан бойитишга қаратилган муҳим қадам бўлди.

Ҳадя қилинган нашрлар орасида ўзбек адабиётининг классик ва замонавий намоёндалари асарлари, адабий танқид ва таҳлилга оид илмий манбалар, маънавий-маърифий ва тарихий адабиётлар, илмий-бадиий ва оммавий-назмий йўналишдаги нашрлар мавжуд. Ушбу китоблар нафақат Ислом цивилизацияси маркази фаолияти учун, балки ёш тадқиқотчилар, адабиётшунослар ва кенг жамоатчилик учун манфаатли билим манбаи бўлиб хизмат қилади. Таъкидлаш жоизки, яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси томонидан ҳам марказ кутубхонасига сиёсий ва халқаро муносабатлар мавзуларига оид китоблар тўплами ҳадя қилинган эди.
Марказ вакиллари, ушбу ҳадя ва ҳамкорлик учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига миннатдорлик изҳор этар экан, кутубхона фаолиятини янада ривожлантириш, Ислом цивилизацияси ва миллий адабиёт меросини чуқур ўрганиш ва кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилишини маълум қилади.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа