Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов мероси Ислом цивилизацияси маркази диққат марказида

Бугун — 5 август куни ўзбек адабиётининг теран қалам устаси, драматург, публицист ва таржимон, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов таваллуд топган кун.
Ислом цивилизацияси маркази томонидан амалга оширилаётган “XX аср ўзбек адабиёти дарғалари” интерактив лойиҳаси доирасида буюк адибнинг ҳаёти ва ижодига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
1941 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Ўткир Ҳошимов ўз асарлари орқали бутун бир авлоднинг руҳий дунёси, қадриятлари ва қалб кечинмаларини қаламга олди. Унинг “Чўл ҳавоси”, “Қалбингга қулоқ сол”, “Баҳор қайтмайди”, “Нур борки, соя бор”, “Дунёнинг ишлари” каби асарлари замона ва инсон тақдири ўртасидаги муроқабани беқиёс маҳорат билан ифода этган.
Айниқса, “Икки эшик ораси” романи орқали адиб миллатнинг тарихий хотираси, шахсий дардлар ва умуминсоний қийматларни теран таҳлил этди. У нафақат наср, балки драматургия, публицистика ва таржима соҳаларида ҳам юксак маҳсулият билан ижод қилди. Асарлари бир неча тилларга таржима қилинган, умумий нашр тиражи икки миллиондан ошган.
У 1991 йили “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” унвони, “Меҳнат шуҳрати” ва “Буюк хизматлари учун” орденлари билан тақдирланган.
Ислом цивилизацияси маркази ёзувчининг маънавий меросини ўрганиш ва келгуси авлодларга етказиш мақсадида видеохарита ва махсус видеолойиҳалар тайёрлашни режалаштирган.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа