Амир Темур номи туширилган шамдон нусхаси ИЦМ экспозициясидан жой олиши кутилмоқда


    799 йил Ҳижрий (1397 милодий) йилда Амир Темур Ясси шаҳрига (ҳозирги Туркистон, Қозоғистон) келиб, буюк тасаввуф Хожа Аҳмад Ясавий қабрини зиёрат қилган ва шу ерда улуғ мақбара барпо этишни буюрган. Мақбара эҳтиёжлари учун бир қатор бадиий буюмлар — катта қозон, 6 та шамчироқ, эшиклар, peshtoq (портал), ва 4 та ҳалқа юборилган бўлиб, уларнинг аксар қисми бугунгача етиб келган.

 

    Яссавий мақбарасида топилган шамдон ўнта безакли йўллар билан ўралган бўлиб, баландлиги 84,5 см ташкил этади.  Унинг ўрта қисмида сулс хатида арабча Бу олий ҳазратлари, доно, тинчлик ва эътиқоднинг адолатли ҳукмдори Амир Темур Кўрагонийнинг буйруғи билан ясалган, унинг давлати ва шонини Аллоҳ абадий қилсин ёзуви туширилган. Бошқа битикларда ҳам Темурнинг шон-шарафи, бахту саодати, тинчлиги тилаб ёзилган иборалар бор.

 

    Поя қисмининг пастки қисмида эса 799 йилнинг муборак Рамазон ойи 2-кунида, Иззаддин Тожиддин Исфаҳоний томонидан ясалди деган ёзув мавжуд. Шамдоннинг безаклари ва хатларнинг ўзаро уйғунлиги, исломий нақшлар орасида ҳарфлар жойлашуви шундан далолат берадики, уни Шомлик (Дамашқлик) усталар ишлаган бўлиши мумкин.

 

    Бу шамдон Темур даври исломий руҳ, санъат ва маънавий қадриятлар уйғунлигининг ёрқин намунасидир. У орқали буюк зотлар ҳақидаги эҳтиром, усталар маҳорати ва XIV аср маданияти тасвирланади.