Таниқли рассом Игорь Савицкий таваллудига 110 йил тўлди

Бугун замонавий ўзбек санъати ва маданияти тарихи учун алоҳида ўрин тутадиган шахс — рассом, коллекционер ва музей ташкилотчиси Игорь Витальевич Савицкий таваллудига 110 йил тўлди.
У нафақат ҳунармандлар санъати, балки ХХ аср авангарди, ўзбек миллий рассомлик мактаби, халқ амалий санъати ва археологик топилмаларни сақлаш ва тадқиқ қилиш борасида бетакрор хизматлар кўрсатган.
Нукусдаги Қорақалпоқ давлат санъат музейи — дунёдаги энг йирик модерн ва авангард коллекциясига эга музейлардан бири — айнан Игорь Савицкий ташаббуси ва фидоийлиги туфайли ташкил топган. У таъқиқланган ва унутилган асарларни жон куйдириб йиғган, уларни сақлаб қолган, ва янги ҳаёт бахш этган.
Бугунги кунда унинг мероси нафақат Нукус, балки бутун дунё музейшунослари ва санъат ихлосмандлари томонидан юксак баҳоланади.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа