XVII аср: Бобурийлар салтанати – Деҳлида ўзбек тилида ёзилган фармон
🔴 Жуда катта аҳамиятга тарихий манба
🔴 Аврангзеб содиқ қолган мерос.
Деҳли — XVII аср. Буюк Бобурийлар сулоласи пойтахти. Мана шу ерда, 1695 йилда султон Аврангзебнинг саройида меҳмон бўлиб, давлат бошқаруви, маданий ҳаёт ва одатлар танишиб, улар ҳақида таассуротларини ўз сафарномасига киритган россиялик сайёҳ ва дипломат Семён Маленький бир муҳим ҳужжатни ҳам ўз сафарномасига киритади: бу туркий (эски ўзбек) тилида ёзилган фармон.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида Бобурийлар даврига алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, Аврангзеб даврида яратилган моддий ва маданий ёдгорликлар, кашфиётлар, илм-фан, санът ва маданият дурдоналари ўрин олади.
Маленькийнинг ёзувларида айтилишича, Аврангзеб саройида эски ўзбек тили асосий расмий тил сифатида кенг қўлланилган ва давлат ишлари шу тилда юритилган. Унинг сафарномасида айнан шу даврда чиқарилган туркий (ўзбек) тилидаги бир фармон нусхаси ҳам келтирилган. Бу нусха кейинчалик Россияга олиб кетилган ва ҳозирда Россия ташқи ишлар вазирлигининг марказий архивида сақланмоқда.
Бу тарихий манба жуда катта аҳамиятга эга. Чунки XVII аср охирларига қадар ҳам Бобурий сулоласи ўз илдизларини унутмагани, ўз она тилини давлат бошқарувининг асосий воситаси сифатида сақлаб қолганини кўрсатади. Маълумки, Бобурийлар сулоласи асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзини ўзбек, туркий ва маҳаллий маданиятнинг ажралмас бир қисми сифатида ҳис қилган. Аврангзеб эса унинг авлоди сифатида ҳам шу меросга содиқ қолган.
Бу фармоннинг туркий тилида ёзилиши нафақат сиёсий ҳужжат сифатида, балки маданий мерос сифатида ҳам бебаҳо аҳамият касб этади. Тил – давлат, халқнинг руҳи, унинг тарихи ва ўзлигидир.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа