Тошкент яқинидан VI асрга оид бронза танга топилди

Тошкент яқинида олиб борилган археологик қазишмалар давомида VI асрга оид ноёб бронза танга топилди. Унда суғд ёзувида битилган “Twrk xʼγʼn” – “Турк хоқони” ибораси мавжуд бўлиб, турк сўзининг тарихдаги энг қадимги намунаси бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Топилмани аниқлаган Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази профессори Ғайбулла Бобоёровнинг сўзларига кўра, мазкур топилма турк этнонимининг маълум бўлган қўлланилиш тарихини тахминан 150 йилга суради. Илгари бу атаманинг энг қадимги қайдлари VIII асрга оид Ўрхун-Энасой ёзувларида учраган. Топилган танга эса милоддан аввалги 580-610-йилларга оид.
Профессор Бобоёров таъкидлашича:
- Чоч ва Фарғона тангаларида “Турк хоқон” иборасининг аниқланиши туркий халқлар ўтмиши билан боғлиқ кўплаб қарашларни ўзгартириб юборди. Шу кунларгача “турк” атамаси VIII аср бошларида ёзилган Тунюқуқ, Кул тегин ва Билга хоқон битиктошларида сақланиб қолган эди. Тангалар эса улардан анча олдин – 150 йил илгари зарб қилинган.
Шунингдек, мутахассис:
- Қўлимизда Ғарбий Турк хоқонлигига тегишли яхши сақланган тангалар бор. Уларни Ислом Цивилизацияси марказига топшириш ва шу йўсинда ушбу тангаларни биргина юртдошларимизга эмас, бутун қардош элларимизга, ўтмишимиз билан қизиқувчи барчага тақдим қилиш истагимиз бор, - дея қўшимча қилди.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа