Абдулвоҳид Бурҳонов катта ёшдагилар учун кечки мактабнинг илк ташкилотчиси

Абдулвоҳид Бурҳонов – маърифатпарвар шоир, давлат ва жамоат арбоби. XIX асрнинг 90-йилларидан Абдулвоҳид Бурҳонов “Мунзим” тахаллуси билан маърифий шеърлар ёза бошлайди. 

 

 

У 1908 йили Самарқандга бориб, жадид мактабларидаги ўқитиш услубини Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Абдуқодир Шакурийдан ўрганади ва шу йили ўз ҳовлисида жадид мактаби, 1909 йилда эса катта ёшдагилар учун кечки мактаб ташкил этган. 1918-1920 йиллар Мунзим Тошкентда яшайди. Бухоро Халқ Совет Республикаси тузилгач, у аввал Марказий ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари, кейинчалик Халқ маорифи нозири, Соғлиқни сақлаш нозири лавозимларида ишлаган.

Абдулвоҳид Бурҳонов фаолияти Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Ёш бухороликлар ҳаракати” интерактив лойиҳаси орқали экспозицияда ёритилади.