ЎзИЦМда аудиогидлар хизмат қилади

Бугун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Россиянинг "Анталекс" компанияси вакиллари билан бўлган учрашувда бу ҳақда маълум қилинди. 

 

 

Мазкур компания йирик музейлар, маданият муассасалари учун аудио ва видеоматериаллар тайёрлаб бериш билан шуғулланади. 

 

Марказ экспозицияси учун ҳам маҳаллий ва хорижий аудиторияга мўлжалланган аудио ва видеоконтентлар яратишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Мазкур учрашувда Марказ музейи, ундаги экспозициялар, тарихий даврлар, шахслар ва кашфиётлар ҳақида аудиоҳикоялар яратиш бўйича ҳамкорлик қилиш учун музокаралар олиб борилди. Компания вакиллари ўз фаолияти ва амалга оширган  лойиҳалари ҳақида маълумот берди.

 

Биз Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрчилар учун турли тилларда аудиогид хизмати кўрсатиш бўйича ўз хизматларимизни таклиф этмоқдамиз. Бу албатта, жуда катта мегалойиҳа, шу боис у билан ишлаш биз учун осон бўлмайди. Аммо, бу йирик ташаббусга муносиб ҳиссамизни қўшишимиз учун барча имкониятларимизни ишга соламиз, — деди компаниянинг Ўзбекистондаги ижрочи директори Булат Шаймарданов.