Ҳудудий экспедиция натижалари: Ислом цивилизацияси маркази учун 48 та экспонат сараланди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини тарихий ашёлар билан тўлдириш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида 3-илмий экспедиция гуруҳи Қўқон давлат музей-қўриқхонаси ва унинг филиалларида бўлди. Экспедиция аъзолари музей фондида сақланаётган экспонатларни ўрганиб, марказ учун керакли артефактлар бўйича саралаш ишларини олиб боришди.

Қўқон давлат музей-қўриқхонасида ҳозирда 48 276 дона ашё сақланади. Уларнинг 2246 таси таъмирга муҳтож. Музейнинг 11 та филиали мавжуд бўлиб, шулардан 5 тасида доимий экспозициялар ташкил этилган. Хусусан, Худоёрхон ўрдаси музейида – 1285, Буюк алломалар музейида – 817, Амалий санъат музейида – 344, Муқимий ҳужра-музейида – 338 ва Ҳамза уй-музейида – 301 дона экспонат намойиш этиб келинмоқда.
Ислом цивилизацияси маркази учун белгиланган “Исломдан аввалги давр цивилизациялари” ва “Ўзбек хонликлари даври” бўлимлари экспозицияларига мўлжалланган 48 дона ашё шу музей коллекцияларидан танлаб олинди. Танлов жараёни Қўқон давлат музей-қўриқхонаси бош муҳофизи А.Яхяев билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Экспедиция давомида ашёларнинг тарихи, ҳолати, экспозицион қиймати, кўргазмада тақдим этиш имкониятлари тўлиқ таҳлил қилинди. Шу асосда танлаб олинган ашёлар Ислом цивилизацияси марказининг экспозициясига қўшилади.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа