Амир Темур ҳақида ноёб санъат асари яратилиши режалаштирилмоқда
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида “Амир Темур – маърифатпарвар ҳукмдор” номли тасвирий санъат намунаси намойиш этилади. Унда Амир Темур маърифат ва илм-фан ҳомийси сифатида тасвирланиши кутилмоқда. У баланд тепаликда супа устида, юзида меҳр ва диққат билан уламолар – Саъдуддин Тафтазоний, Ибн Халдун ва Ҳофиз Шерозий билан суҳбатда ўтирган ҳолда акс эттирилиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Иккинчи Ренесанс даври” экспозициясига бағишланган муҳокамада таъкидланди.
Асарда шунингдек, Темур давридаги илм-фан, фалсафа, архитектура ва маданият ривожи ифодаланади. Озарбайжонлик машҳур мусиқачи Абдулқодир Мароғий, тарихчилар Низомиддин Шомий ва Ибн Арабшоҳ ҳамда Руи Гонсалес Клавихо каби дипломатлар ҳам саҳнада намоён бўлади.
Шунингдек, Бибихоним набиралари Бойсунқур ва Улуғбекка китоб ўқиб бериши тасвирланади.
Асар орқали Амир Темур шахсиятининг маърифатпарвар қиррасига эътибор қаратилади.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа