“Исломдан аввалги давр цивилизациялари” бўлимида ишлар қандай кетмоқда?

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Махсус штабида ишлар жадал суръатларда давом этмоқда. Марказ экспозициясини янада бойитиш мақсадида бир нечта йўналишлар бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг сентябрь ойигача бўлган даврда экспозицияни кенгайтириш режалаштирилган бўлиб, бу жараёнда 10 та йўналиш қамраб олинмоқда. Шунингдек, 5 та асосий зал турли экспонатлар билан бойитилиши кўзда тутилган.
Жумладан, “Исломдан аввалги давр цивилизациялари” бўлимида ҳам фаол ишлар олиб борилмоқда. Ушбу экспозиция фаолияти ҳақида бўлим координатори Анвар Матниёзов қуйидагиларни маълум қилди:
“Ишлар қизғин давом этмоқда. Сентябрь ойига қадар кўплаб лойиҳаларни амалга оширишимиз лозим бўлади. Бизнинг бўлимда 6 та сектор мавжуд бўлиб, ҳар бири ўзига хос йўналишда ишламоқда. Насиб этса, сентябргача биринчи босқични муваффақиятли якунлаб оламиз. Иккинчи ва учинчи босқичларда эса экспозицияни янада бойитишга ҳаракат қиламиз”.
Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган бу кенг қамровли ишлар юртимиз тарихий меросини чуқурроқ ўрганиш, уни халқимиз ва хорижлик меҳмонларга тўлақонли тарзда тақдим этиш йўлида муҳим қадамлардан бири саналади.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа